Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Uzbekistan Airways Деҳлига парвозлар сонини оширмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.03.2022 3587 Yangiliklar

 

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Деҳли – Тошкент халқаро йўналиши бўйича қатновлар сони оширилаётгани ҳақида хабар берди.
 
Айни пайтда мазкур йўналишда авиақатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилмоқда. 2022 йил 17 апрелдан бошлаб парвозлар якшанба кунлари, 4 майдан эса чоршанба кунлари ҳам бажарилади.
 
Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.
 
Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00