Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
01.02.2021 4129 Yangiliklar

 

Мамлакатимизда ички туризм ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 3 ва 6 февраль кунлари Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида қуйидаги жадвал асосида "Uzbekistan airways" авиакомпанияси парвозларни амалга оширишини маълум қиламиз.

Урганч – Фарғона

Учиш соат 10:55 да, қўниш 12:35 да.

Фарғона – Урганч

Учиш соат 14:05 да, қўниш 15:45 да.

Жорий йилнинг 11 февралидан эса ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида авиақатновлар мунтазам равишда бажарилади.