Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Украинадан эвакуация қилинган фуқароларимизни Ўзбекистонга олиб келиш узлуксиз равишда давом этмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
01.03.2022 3384 Yangiliklar

 

Украинада юзага келган вазият туфайли Ўзбекистон фуқароларини мамлакат ҳудудидан эвакуация қилиш ҳамда уларни ватанга олиб келиш бўйича давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, айни дамда Польша ҳудудига эвакуация қилинган фуқароларимиз ҳаво қатнови орқали мамлакатимизга олиб келинмоқда. Тошкент – Катовице – Тошкент йўналишида кунига иккитадан махсус авиақатновлар ташкил этилмоқда.

Махсус авиарейслар “Uzbekistan Airways” АЖнинг Boeing 767 русумидаги самолётларида бажарилмоқда. Ушбу махсус авиақатновларнинг бажарилиш вақтлари эса мамлакатимиз фуқароларини Польша ҳудудига олиб ўтиш ва тўплаш билан боғлиқ вазиятдан келиб чиққан ҳолда белгиланмоқда.

Жорий йилнинг 28 февраль ҳамда 1 март кунлари амалга оширилган иккита махсус рейслар орқали жами 509 нафар мамлакатимиз фуқаролари Ўзбекистонга олиб келинди. Бугун учинчи махсус авиарейс билан яна 253 нафар фуқароларимиз Польшадан олиб келинмоқда.