Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазирлиги ва "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ мутахассислари “Busworld Turkey 2022” халқаро кўргазмасида

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.05.2022 2983 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-111-сон қарори билан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида 2023-2025 йиллар мобайнида 653 дона, шу жумладан 53 дона 18 метрлик электробуслар харидини амалга ошириш ва жамоат транспортида хизмат кўрсатишни ривожлантириш топшириғи белгиланган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш доирасида хорижий ишлаб чиқарувчилар маҳусулотлари билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ жорий йилнинг 25 май куни Туркиянинг Сакарья шаҳрида жойлашган “Otokar Otomotiv ve Savunma Sanayi A.S” холдинг компанияси заводига ташриф буюрди.
 
Ташриф давомида мутахассислар корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, тайёр маҳсулотлар автобус ва электробусларнинг ўзига хос жиҳатлари, уларнинг техник имкониятлари билан яқиндан танишди.
 
26 май куни ишчи гуруҳ аъзолари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган “Busworld Turkey 2022” автобуслар халқаро кўргазмаси ишида иштирок этиб, ишлаб чиқарувчи ва дастурий таъминотчилар билан шаҳар автобус йўналишларида хизмат кўрсатишда замонавий технологиялар ва эҳтиёт қисмларни етказиб бериш ва ишлаб чиқиш юзасидан музокаралар ўтказди.