Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт тизими ходимлари фарзандлари учун экскурсия ташкил этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
30.05.2023 1694 Yangiliklar

 

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Транспорт вазирлиги томонидан 30 май куни транспорт тизими ходимларининг фарзандлари учун экскурсия ташкил этилди.

 

Экскурсия доирасида болалар ер усти метросида сайр қилиб, сўнгра электробусда саёҳатларини давом эттирдилар. Шундан сўнг, тадбир қатнашчилари маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент-3 аэропортига ташриф буюриб “Silk Avia” минтақавий авиакомпанияси ҳаво кемаси билан танишишди.

 

Экскурсия сўнгида болалар Анҳор-Локомотив паркида жойлашган аттракционларда ҳордиқ чиқаришди. Тадбир якунида Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан болажонларга эсдалик совғалари тақдим этилди.