Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тожикистон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.04.2021 4486 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов ҳамда Тожикистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Саидмуродзода Шоиста ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди. Ҳусусан, автомобиль транспортида халқаро ташувлар ва темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув доирасида икки мамлакат темир йўл маъмурияти раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тегишли баённомани имзолашди.