Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкентдан Қозон ва Новосибирск шаҳарларига қўшимча авиақатновлар

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.03.2022 3067 Yangiliklar

 

Йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан «Uzbekistan Airways» АЖ Тошкент – Қозон – Тошкент ва Тошкент – Новосибирск – Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди.

Тошкент – Қозон – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар 2022 йилнинг 13, 16, 20 ва 23 март кунлари, Тошкент – Новосибирск – Тошкент йўналиши бўйича эса 15 ва 22 март кунлари амалга оширилади.

Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.

Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00