Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент шаҳрида ҳайит намози муносабати билан айрим кўчалар вақтинча беркитилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.05.2021 4445 Yangiliklar

 

Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан пойтахтда вақтинча, 12 май соат 24:00дан 13 май 7:00га қадар қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, қуйидаги кўчалар вақтинча беркитилади:

 

Олмазор тумани

“Имом Бухорий” масжиди олдидаги Чимбой кўчаси – Фаробий – Чимбой кўчалари чорраҳасидан Чимбой – КХАЙ чорраҳасигача;

"Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Қодирий кўчалари чорраҳасидан Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасигача.

 

Шайхонтоҳур тумани

“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Уйғур кўчаси – Нурафшон – Уйғур кўчалари чорраҳасидан Уйғур – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.

 

Чилонзор тумани

“Убай ибн Каъб” Ал-Хоразмий масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача;

 

"Катта Қозиробод" масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон чорраҳасигача;

 

“Шайх” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.

 

Учтепа тумани

“Абдуллоҳ ибн масъуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қани кўчалари чорраҳасигача;

 

“Ҳазрати умар” масжиди олдидаги Назарбек кўчаси – Назарбек – Ю.Саккокий кўчалари чорраҳасидан Назарбек –Уйғур чорраҳасигача.

 

Юнусобод тумани

“Минор” масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КҲАЙ – Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача;

 

“Мирзо Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – А.Темур – Боғишамол кўчасидан Боғишамол – Бодомзор чорраҳасигача.

 

Яккасарой тумани

“Усмон бин Мағзун” масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КҲАЙ – Чўпонота чорраҳасигача.

 

Яшнобод тумани

“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

 

Миробод тумани

“Қўйлиқ ота” масжиди олдидаги ТҲАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТҲАЙ ва Мунис чорраҳасигача.