O' Z B E K I S T O N   R E S P U B L I K A S I
T R A N S P O R T   V A Z I R L I G I

Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилмоқда

05 May

Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилмоқда

«Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори эълон қилинди. Ҳужжат билан бир неча соҳавий таълим муассасалари негизида Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилмоқда.

Республика транспорт соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, тизимни илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида тубдан такомиллаштириш, таълим жараёнига ўқитишнинг инновацион услублари ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳамда соҳанинг илмий салоҳиятини янада ошириш мақсадида мамлакатимиз Президентининг «Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети бирлаштирилиб Тошкент давлат транспорт университети ташкил қилинмоқда.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа мақолалар

16 May

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди

12 May

Тошкент шаҳрида ҳайит намози муносабати билан айрим кўчалар вақтинча беркитилади

Тошкент шаҳрида ҳайит намози муносабати билан айрим кўчалар вақтинча беркитилади

Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Аъзо бўлиш