Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси ахбороти

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.02.2022 3739 Yangiliklar

 

Польшанинг тегишли идоралари Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Польша давлат чегарасини визасиз кесиб ўтишларига розилик берди.

Бунда:


- Ўзбекистон фуқаролари ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ёки бошқа зарур ҳужжатларни олиб келишлари керак.

- Львовга келган фуқаролар ўзбек диаспораси вакили Садиев Маъруф (+380 96 102 10 95) билан боғланиб, рўйхатга киритиш учун ўзи ҳақида маълумот беришлари лозим.

- чегарани кесиб ўтиш фақат марказлаштирилган тартибда автобусларда Ўзбекистоннинг Украина ва Польшадаги элчихоналари вакиллари ҳамроҳлигида амалга оширилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Польшага мустақил боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларида чегарада муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

- эвакуация қилинадиганлар рўйхатини шакллантиришда аёллар, болалар, қариялар ва талабаларга устуворлик берилади.

Шу билан бирга, Элчихона Ўзбекистон фуқароларини хавфсиз эвакуация қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини маълум қиламиз.