Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Соғлом турмуш тарзи фаровон ҳаёт асоси” шиори остида шахмат мусобақаси ўтказилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.03.2021 5361 Yangiliklar

 

Транспорт вазирлиги ишчи ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш мақсадида “Соғлом турмуш тарзи фаровон ҳаёт асоси” шиори остида турли-туман спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Вазирлик бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан дам олиш кунлари мунтазам равишда оммавий спорт ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш ўзига ҳос анъанага айланди.

Бугун вазирлик марказий аппарати ходимлари ўртасида ақл гимнастикаси бўлмиш шахмат бўйича мусобақа ўтказилди. Мазкур спорт мусобақаси кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтди ҳамда қизғин беллашувларга бой бўлди.

Тадбир сўнггида ғолиблар ва иштирокчилар тақдирланиб, уларга вазирлик бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.