Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Соғлом турмуш тарзи фаровон ҳаёт асоси

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.08.2022 2739 Yangiliklar

 

Ходимларнинг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиб табиат қўйнида мароқли ҳордиқ чиқариши, шунингдек, оилаларда соғлом турмуш тарзи пойдеворини шакллантириш учун шароит яратиш мақсадида Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бир гуруҳ  ишчи ходимларнинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар” оромгоҳида икки кунлик дам олиши ташкил этилди.   

 

Оромгоҳда дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли-туман спорт мусобақалари, маънавий-маърифий кечалар, шунингдек, “Team building” дастури доирасида ходимлар ўртасида ўзаро кўмак, ишонч ҳамда руҳлантириш ҳусусиятларини шакллантиришга йўналтирилган тадбирлар ўтказилди.

 

Ходимлар иштирокида ўтказилган стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол, баскетбол, футбол спорт турлари бўйича мусобақа ғолиблари вазирлик бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

  

– Асосий мақсадимиз ходимларимизнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бу орқали эса иш фаолияти давомида меҳнат унумдорлиги ва самарадорликка эришишдан иборат, – дейди Транспорт вазирлиги бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ф.Нoрходжаев. – Соғлом турмуш тарзига риоя этиш инсоннинг турли қирраларини ривожлантириш, муваффақиятга эришиш гаровидир.