Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Самарқанд халқаро аэропорти Uzbekistan Airways учун иккинчи авиамарказга айланди!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
19.03.2021 8829 Yangiliklar

 

Мамлкатимизда ички туризмни ривожлантириш йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида авиакомпания Самарқанд шаҳридан янги маҳаллий йўналишларда мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқда.

2021 йилнинг 28 март санасидан эътиборан Самарқанддан қуйидаги йўналишларда парвозлар амалга оширилиши бошланади:


HY 049 Самарқанд – Урганч 11:50/13:05
HY 050 Урганч – Самарқанд 13:55/15:05

HY 087 Самарқанд – Фарғона 15:55/16:55
HY 088 Фарғона – Самарқанд 17:45/18:50

HY 047 Самарқанд – Наманган 08:05/09:05
HY 048 Наманган – Самарқанд 09:55/11:00


Ушбу йўналишларда авиачипта нархи 189 000 сўмдан бошланади.


Авиачипталарни компаниянинг веб-сайтида, "Uzbekistan airways sales" ёки авиакомпания агентларининг офисларида сотиб олиш мумкин!


☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00