Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Самарқанд халқаро аэропорти инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан битим имзоланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.09.2021 4908 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида “Air Marakanda” МЧЖ ХК ва “Uzbekistan Airports” АЖ ўртасида “Самарқанд” халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш” лойиҳасининг давлат-хусусий шериклик битимини имзолаш бўйича маросим бўлиб ўтди.

Маросимда Транспорт вазирлиги, “Uzbekistan Airports” АЖ, “Air Marakanda” МЧЖ ХК ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг раҳбарлари ва бошқалар иштирок этди.

Мазкур битим “Самарқанд” халқаро аэропортида йўловчиларга ва авиаташувчиларга юқори даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш, улар учун барча зарур қулай шарт-шароитларни яратиш, аэропортни бошқариш соҳасида етакчи халқаро компаняларни жалб қилиш мақсадида “Самарқанд” халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланди.