Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Рамазон ҳайити муносабати билан Uzbekistan Airways қўшимча авиақатновларни амалга оширади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.04.2022 3317 Yangiliklar

 

 

Фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ҳамда Рамазон ҳайити кунларида авиачипталарга талабнинг юқорилиги муносабати билан Uzbekistan Airways 2022 йил 1 майдан 5 майгача Бухоро, Урганч, Фарғона ва Наманганга қўшимча авиақатновларни бажаради.

Қўшимча қатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

1 май

HY-023 Тошкент – Бухоро 19:30 / 20:40
HY-024 Бухоро – Тошкент 21:40 / 22:40

HY-055 Тошкент – Урганч 13:30 / 15:00
HY-056 Урганч – Тошкент 16:00 / 17:20

3 май

HY-085 Тошкент – Фарғона 20:20 / 21:10
HY-086 Фарғона – Тошкент 22:00 / 22:50

4 май

HY-021 Тошкент – Бухоро 07:35 / 08:45
HY-022 Бухоро – Тошкент 09:45 / 10:45

5 май

HY-097 Тошкент – Наманган 13:00 / 13:50
HY-098 Наманган – Тошкент 14:50 / 15:50

 

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан www.uzairways.com, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00