Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Қўшалоқ байрам муборак бўлсин

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.08.2021 4012 Yangiliklar

 

Бугун Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортининг маҳаллий терминалида Ўзбекистон Республикаси Ҳаво Флоти куни ва «Uzbekistan Airports» АЖ ташкил этилганлигининг икки йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Транспорт прокуратураси, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Uzbekistan Airways» АЖ, «Ўзаэронавигация» Маркази ДУК, «Ўзавиация» агентлиги раҳбарияти ва ҳудудий аэропортлардан ташриф буюрган вакиллар иштирок этишди.

Август ойининг учинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Ҳаво флоти куни. Ушбу санани юртимиз авиация соҳасининг барча тизимларида фаолият юритаётган минглаб юртдошларимиз ўзининг профессионал касб байрами сифатида кенг нишонлашади.

Тадбирда иштирок этган Транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов вазирлик раҳбарияти номидан мамлакатимиз авиация соҳасида фаолият юритаётган барча ходимларни қўшалоқ байрам билан муборакбод этди. Юртимиз авиация соҳасини ислоҳ қилиш доирасида ташкил этилган «Uzbekistan Airports» АЖ меҳнат жамоасига эса ҳукуматимиз томонидан қўйилган вазифаларни муносиб тарзда адо этиш йўлида куч-қувват ва муваффақият тилади.

Байрам муносабати билан «Uzbekistan Airports» АЖ раҳбарияти томонидан ҳудудий аэропортларда самарали меҳнат қилаётган бир қатор ходимлар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.