Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Қарийиб 4 минг километр йўлни босиб ўтадиган поезднинг биринчи рейси амалга оширилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.02.2022 4169 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 5-7 февраль кунлари 654/653 - сонли йўловчи поездлари “Қўнғирот – Наманган – Андижон – Қўнғирот” йўналишида биринчи рейсини амалга оширди.
 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бундай узоқ масофага ҳаракатланадиган поездлар қатнови мамлакатимизда илк бора йўлга қўйилди. Қўнғиротдан мазкур поездда йўлган чиққан йўловчилар республикамизнинг Хўжайли, Нукус, Учқудуқ, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Гулистон, Тошкент, Наманган шаҳарларидан ўтиб, Андижон шаҳрига, шунингдек, Андижондан йўлга чиққан йўловчилар ҳам ушбу шаҳарлар орқали ўтиб Қўнғиротга етиб боради.
 
Мамлакатимизнинг 8 та ҳудудини ўзаро боғлайдиган бундай транспорт қатновини йўлга қўйишдан кўзланган асосий мақсад, энг аввало йўловчиларга, айниқса, Қорақалпоғистонда истиқомат қилаётган юртдошларимизнинг водий вилоятларига, шунингдек, водий вилоятлари ҳамда республикамизнинг бошқа шаҳар ва туманларидан Орол бўйи ҳудудларига бориб келишлари учун арзон ва қулай транспорт хизматларини кўрсатишдир.
 
Энг асосийси, ушбу йўналишда поездлар қатновининг йўлга қўйилиши, юртимизда ички туризмни янада ривожлантириш учун ҳам жуда катта имконият яратади. Бундан ташқари Қўнғирот, Хўжайли, Учқудуқ, Наманган темир йўл вокзалларида ишчи ходимларни доимий равишда иш билан таъминлаш имконини беради.
 
Ушбу поездлар ҳаракат жадвалига кўра шанба кунлари Қўнғиротдан, якшанба кунлари Андижондан қатновини амалга оширади. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларнинг талабларига қараб, келгусида ушбу йўналишда поездлар қатновини кўрпайтириш кўзда тутилган.