Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Прокуратура тақдимномаси юзасидан муҳокама

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.01.2021 5328 Yangiliklar

 

29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида Транспорт прокуратураси томонидан Фуқаро авиацияси агентлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2019 йилдаги 337-сонли қарори ижроси аҳволи юзасидан ўтказилган текширишда аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан вазирликка киритилган тақдимнома муҳокамаси танқидий руҳда  ўтказилди.

Транспорт вазири ўринбосари А.Мирзаев ва Транспорт прокуратураси бўлим катта прокурори О.Сагдуллаевлар иштирокида ўтказилган йиғилишда асосий эътибор Агентликнинг масъул мансабдор шахсларининг масъулиятини оширишга, аниқланган камчиликларни бартараф этишга келгуси фаолият давомида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймасликка қаратилди.

Йиғилишда текшириш натижасига кўра аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида мутасаддиларнинг ҳисоботи тингланди.