Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Покистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
16.02.2022 3583 Yangiliklar

 

15 февраль куни Транспорт вазирлигида Покистон делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда Покистон Ислом Республикаси Cавдо вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Сулеx Ахмад Фаруки раҳбарлигида бўлиб ўтган музокараларда транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонлар темир йўл, авиация ва автомобиль транспорти соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш,  ҳар икки давлат ҳудудлари орқали юк ташишни жадаллаштириш юзасидан фикр алмашди.

Ҳар икки томон вакиллари давлатларимиз ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш борасида эришилган муваффақиятларни алоҳида эътироф этишди. Хусусан, 2021 йил якунига кўра ўзаро товар айрибошлаш ҳажми аввалги йилга нисбатан 46 фоизга ошган.

Учрашув давомида Покистон томони халқаро юк ташувлари йўналишида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболи доирасида Карачи порти имкониятлари ва қувватлари юзасидан тақдимот ўтказди.

Шунингдек, транспорт-логистика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, "Термиз – Мозори–Шариф – Қобул – Пешовар" темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишга доир кейинги қадамлар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Ўзбекистон томонининг Покистон ҳаво кенглиги ҳудуди бўйлаб, ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатишда янги маршрутлар (ҳаво трассалари) жорий этиш юзасидан таклифи атрофлича муҳокама этилди.

Музокаралар якунида умумий вазифаларни бажариш ва кўриб чиқилган ҳамкорлик йўналишларини илгари суриш доирасида қўшимча келишувларга эришилди.