Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ ва “РЖД Бизнес Актив” ҳамкорлигидаги биринчи контейнер поезди йўлга чиқди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
01.02.2022 3266 Yangiliklar

 

COVID-19 пандемияси сабабли дунё бўйлаб юзага келган логистика муаммолари ўз навбатида юк ташишнинг янги йўналишларини ташкил этишни тақозо этди.

Бу борада "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ ва “РЖД Бизнес Актив” ҳамкорлигида Хитой давлатидан юкларни контейнерларда ташишнинг янги йўналишлари бўйича амалий ишлар олиб борилди.

Хитойнинг Циндао портидан чиққан "РЖД Бизнеc Актив" ва "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ ҳамкорлигидаги биринчи контейнер блок поезди жорий йилнинг 30 январь куни Россиянинг Мыс-Чуркин станциясидан Чуқурсой станциясига ўз ҳаракатини бошлади.

Блок поезди ўз таркибига халқ хўжалиги моллари ортилган 70 та 40 футлик контейнерларни олган бўлиб, Мыс-Чуркин станциясидан Чуқурсой станциясига етиб келиш вақти 11-12 кунни ташкил этади.