Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам авиарейслар сони оширилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.02.2021 4935 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси авиация маъмуриятларининг келишувига асосан жорий йилнинг 15 февралидан бошлаб, Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар сони икки давлатдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир томондан ҳафтасига 1 тадан 2 тагача кўпайтирилади.

“Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида ҳафтасига 2 маротаба сешанба ва жума кунлари мунтазам авиақатновларни амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, мазкур йўналишларда Қозоғистоннинг “Air Astana” авиакомпанияси томонидан ҳам парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда.