Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон Транспорт вазири ва Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўртасида телефон орқали мулоқот

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.02.2021 4325 Yangiliklar

 

Бугун, 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири – “Uzbekistan airways”  АЖ бошқарув раиси Илхом Маҳкамов Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантриш вазири Бейбут Атамқулов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Суҳбат давомида транспорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболари муҳокама қилинди. Хусусан, эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи автобуслари қатновларини тезроқ тиклаш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиапарвозлар сонини ошириш, янги қатнов йўналишларини очиш масалалари муҳокама этилди. 

Телефон орқали мулоқотда транспорт соҳасида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.