Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўл қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
03.05.2021 5429 Yangiliklar

 

“Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг видеоконференцалоқа шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Қирғизистон томонидан Транспорт, архитектура, қурилиш ва коммуникациялар вазири Г.Абдралиева, Хитой томонидан Ислоҳотлар ва ривожланиш бўйича давлат қўмитасининг Чет эл капитали ва хорижий инвестициялар департаменти бош директори ўринбосари Ч.Чипинг, Ўзбекистон томонидан эса Транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов иштирок этишди.

Йиғилишда Хитой томонидан тақдим этилган лойиҳани молиялаштириш модели, йўналиш маршрути ва дала тадқиққотларини келишиш, 2021 йилга мўлжалланган уч томонлама тадбирлар режасини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

Йиғилиш давомида томонлар мазкур лойиҳани молиялаштириш масаласини ҳал қилишда умумий консенсусни топиш ва биринчи навбатда темир йўл қурилиши йўналиш маршрутларини аниқлаш зарурлигини қайд этишди.

Эпидемиологик вазият барқарорлашгач, техник ишчи гуруҳи билан келишган ҳолда темир йўл маршрутини мувофиқлаштириш ҳамда дала тадқиқот ишларини ўтказиш маълум қилинди.