Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон-Озарбайжон: Темир йўл транспортида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.07.2022 2812 Yangiliklar

 

Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов “Озарбайжон темир йўллари” ЁАЖ Бошқарув раиси ўринбосари Иқбал Али ўғли Ҳусейнов билан учрашди.

Учрашувда темир йўл транспорти соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Мутасаддилар ушбу йўналишда икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг ижобий динамикасини алоҳида эътироф этиб ўтишди.

И.Ҳусейнов “Осиё-Тинч океани минтақаси – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа” халқаро мультимодал йўналишини ривожлантириш борасидаги келишувларга мувофиқ, мамлакатларимиз ўртасида ягона транзит тариф ставкалари ўрнатилгани ҳамда мазкур йўналишда юкларни ташиш шартлари белгиланганлигини таъкидлаб ўтди.

Бугунги кунда ушбу йўналиш бўйлаб юк ташиш ҳажмининг изчил ошиб бориш тенденцияси кузатилаётгани, бунга амалдаги жозибадор тарифларнинг сақланиб қолаётганлиги ёрдам бераётганлиги қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олдилар.