Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Онлайн семинар-тренинг ташкил этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.01.2022 2983 Yangiliklar



Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Халқаро транспорт форуми, Транспорт вазирлиги ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ иштирокида шаҳарларда аҳолининг барқарор мобиллигини таъминлаш ва жамоат транспорти секторини ислоҳ қилиш бўйича видео конференцалоқа шаклида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингда Халқаро транспорт форуми экспертлари томонидан жамоат транспорти хизматларига бўлган талабни аниқлаш методлари ҳамда транспорт моделларини ишлаб чиқишда маълумотларни тўплаш ва улардан фойдаланиш бўйича онлайн мастер класс ўтказилди.

Семинар давомида Транспорт вазирлиги ҳамда Халқаро транспорт форуми ўртасидаги “Шаҳар йўловчи транспортини декарбонизация қилиш йўллари” лойиҳасига старт берилди.

Лойиҳага кўра Халқаро транспорт форуми томонидан Ўзбекистон учун шаҳарларда аҳолининг барқарор мобиллигини таъминлаш ва жамоат транспорти секторини ислоҳ қилиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.