Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Omicron штамми сабаб мамлакатимизда эҳтиёт чоралари кучайтирилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.01.2022 3764 Yangiliklar

 

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб, Ўзбекистонга кириш учун қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;

коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.