Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Туркманистон миллий ташувчиларга қулай шароитларни яратиш келишиб олди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
30.10.2024 1064 Yangiliklar

Жорий йилнинг 29- октабр куни Бухоро шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт идоралари мутасадди раҳбарлари иштирокида Ишчи учрашув ўтказилди.

 

Учрашув Ўзбекистон томонидан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори Б.Холматов ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Транспорт ва коммуникациялар агентлиги қошидаги “Turkmenavtoulaglari” агентлиги раисининг ўринбосари В.Хожанепесов раислигида бўлиб ўтди.

 

Томонлар ўзбек миллий ташувчилари Туркманистон ҳудуди орқали юк ташувларини амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ҳамда уларнинг ечими юзасидан таклифларни муҳокама этишди.

 

Учрашув якунида икки давлат ўртасида ундириладиган йиғим ва тўловларни 2025 йилдан бошлаб паритет асосида белгилаш, Туркманистон ҳудуди орқали ташувларда юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида идоралараро Ишчи гуруҳ тузишга келишилди.

 

Шунингдек, икки давлат ўртасида рухсатнома бланкаларини электрон айирбошлаш “E-Permit” тизимини татбиқ этишга келишиб олинди.