Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Қирғизистон автотранспортда юк ташувларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.09.2024 758 Yangiliklar

Жорий йилнинг 12-13 сентябрь кунлари Андижон вилоятидаги “Дўстлик” – “Достук” чегара божхона постларида Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат божхона, чегара хизматлари ҳамда транспорт вазирликлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳларнинг учрашуви ўтказилди.

 

Учрашув доирасида икки томонлама юк ташувлари ҳамда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналиши орқали амалга оширилаётган юк ташувларини ривожлантириш, чегара божхона постлари орқали транспорт қатнови билан боғлиқ бўлган тирбандликларни олдини олиш каби масалалар муҳокама этилди.