Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча авиақатновлар

Чоп этиш Саҳифани улашиш
09.03.2022 3131 Yangiliklar

 

Йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан «Uzbekistan Airways» АЖ Тошкент – Москва – Тошкент ва Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўди.

Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар 9 мартдан 14 мартгача,  Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналиши бўйича эса 2022 йилнинг 11, 13 ва 14 март кунлари амалга оширилади. 

Авиачипталарни  www.uzairways.com расмий сайтида,  Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.  

Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00