Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Мисрнинг "Fly Egypt " авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.02.2021 4147 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида тузулган Ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида Транспорт Вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавиация” Агентлиги томонидан “Fly Egypt” авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига мунтазам равишда авиақатновларни амалга ошириш учун 2021 йил 3 февралда 7-К-сонли рухсатномаси берилди.

Рухсатнома Қоҳира – Тошкент – Қоҳира ва Шарм ал-Шайх – Тошкент – Шарм ал-Шайх йўналишларида парвозлар учун берилди.

Авиакомпания рейсларни Боинг-737-700/800 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.