Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

LOT Polish airlines билан юк ва йўловчи ташувларида ҳамкорлик кенгайтирилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.08.2022 2699 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Польшанинг "LOT Polish airlines" авиакомпанияси тижорат ишлари бўйича директори Михаил Фийол билан учрашди.

 

Учрашувда фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, икки давлат ўртасида ҳаво қатновларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, "LOT Polish airlines" компаниясининг юк ва йўловчилар ташиш борасидаги тажрибасини ўрганиш юзасидан фикр алмашилди.

 

Учрашув давомида Транспорт вазири И.Маҳкамов Ўзбекистон фуқаро авиацияси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тармоқ корхоналарида трансформация жараёнларини самарали ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

 

Шунингдек, “Uzbekistan airways” АЖнинг қишги парвозлар жадвалига Варшава шаҳрига қатновларни амалга ошириш режаси ишлаб чиқилаётганлиги ва мазкур йўналишда "LOT Polish airlines" компанияси билан юк ва йўловчи ташувларида ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифлар илгари сурилди.

 

Ўз навбатида М.Фийол мазкур таклифни ижобий қабул қилиб, бугунги кунда "Uzbekistan airways" АЖ ва "LOT Polish airlines" компанияси ўртасидаги Code Share ва SPA келишувларига мувофиқ ҳамкорликни янада кенгайтириш йўналишида амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

 

Учрашув давомида "LOT Polish airlines" компанияси Парвозларни бошқариш маркази фаолияти ва бу ерда фойдалнилаётган дастурлар билан яқиндан танишилди.