Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Литва Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.09.2022 2408 Yangiliklar

 

Бугун, 22 сентябрь куни Транспорт вазирлигида Литва Републикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов ҳамда Литва ташқи ишлар вазири ўринбосари Мантас Адоменас раҳбарлигида бўлиб ўтган учрашувда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

 

Ҳар икки томон вакиллари мамлакатларимиз ўртасида транспорт ва логистика йўналишида ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш учун барча шароитлар  мавжуд эканлигини, имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

 

Учрашувда томонлар жорий йил якунига қадар халқаро автомобиль ташувлари масаллари бўйича қўшма комиссия йиғилишини ўтказишга, 2023 йилнинг биринчи яримида Литва транспорт ва коммуникация вазирининг Тошкентга ташрифини ташкил этишга келишиб олишди.

 

Шунингдек, учрашувда миллий ташувчиларга виза тартибини соддалаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олдилар.