Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Корея Республикаси билан транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аҳдлашув меморандуми имзоланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.04.2022 2995 Yangiliklar

 

Корея Республикаси билан транспорт, логистика ва рақамлаштириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ жорий йилнинг 11-14 апрель кунлари Корея Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.

Мазкур ташриф давомида Корея Республикаси Ер, транспорт ва инфратузилма вазири ўринбосари Юнг Сонг Вон, “Korea Expressway Corporation” корпорацияси ижрочи бошқарув директори Чан-бонг Ли, Корея хорижий инфратузилма ва шаҳарларни ривожлантириш корпорацияси президенти Кан Хун Ли, Корея экспорт ва импорт банки бош директори Чон Гю Парк билан музокаралар ўтказилди.
 
Музокараларда транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, мамлакатимиз жамоат транспорти тизимини Корея тажрибасини қўллаган ҳолда ислоҳ қилиш, соҳага интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
 
Шунингдек, истиқболли инвестиция ва грант лойиҳаларига Корея молия институтлари мабалағларини жалб қилиш имкониятлари батафсил муҳокама қилинди ҳамда келгусидаги аниқ режалар белгилаб олинди.
 
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан “Korea Expressway Corporation” корпорацияси, Корея хорижий инфратузилма ва шаҳарларни ривожлантириш корпорацияси ўртасида транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида Аҳдлашув Меморандумлари имзоланди.