Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ҳурматли йўловчилар!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.01.2022 3380 Yangiliklar

 

Бугун, 25 январь куни республикамиз электр энергия таъминотида узилишлар кузатилди. Шу муносабат билан бугунги Қарши ва Бухоро шаҳарлардан Тошкентга юрадиган юқори тезликдаги “Афросиёб” ва бошқа электрификацияланган йўналишларда ҳаракатланаётган поездлар ҳаракати тўхтатилди.

“Афросиёб” йўловчи поездлари ҳаракати тўхтатилганда аввал сотиб олинган ва фойдаланилмаган чипталар кассаларда қайтарилиши ва пули тўлиқ қайтарилиши ёки бошқа жорий санага қайта расмийлаштирилиши мумкин.

Электр таъминот тикланганда поездларнинг ҳаракат жадвали қайта тикланади ва ўзгаришсиз қолади.

Таъкидлаш лозим, бугун қуйидаги йўналишлардан фойдаланиш мумкин:

79-сонли Термез – Тошкент йўналишидаги поезд Қарши шаҳрига 01:19 да боради;
53-сонли Қўнгирот – Тошкент йўналишидаги поезд Бухоро шаҳрига 22:46 да боради;
55-сонли Хива – Тошкент йўналишидаги поезд Бухоро шаҳрига 00:15 да боради.