Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Humo Air авиакомпанияси Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.12.2021 7617 Yangiliklar

 

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 8 августда қабул қилинган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда.

Жорий йилнинг 12 декабрь кунидан бошлаб “Humo Air” МЧЖ авиакомпанияси Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида дастлабки босқичда ҳафтасига икки маротаба йўловчи ташувлари учун мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди.

Парвозлар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари Фарғона – Сўх йўналишида соат 10:00да ва Сўх – Фарғона йўналишида соат 12:00да бажарилиши режалаштирилган. Авиақатновлар АН-2 самолётларида амалга оширилади. Парвоз давомийлиги 30 дақиқани ташкил этади.

Йўловчилар авиачипталарни Фарғона, Андижон  ва Наманган аэропортлари ҳамда Сўх тумани ҳокимияти биноларида харид қилиш имкониятига эга.