Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Гулистон шаҳри жамоат транспортида йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.07.2021 4769 Yangiliklar

 

Гулистон шаҳрининг ички йўналишларда қатновчи барча жамоат транспортида йўл ҳақи тўловларини нақд пулсиз шаклда амалга ошириш имконини берувчи автоматлаштирилган тизим жорий этилди.

Бугунги кунда Гулистон шаҳрида 11 та йўловчи ташиш йўналишларида автобус қатновлари йўлга қўйилган. Мазкур йўловчи ташиш йўналишларида 6 та маҳаллий ташувчи корхоналар ўзларига қарашли 54 дона ISUZU русумли автобусларда йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ҳозирда 8 та йўналишларда ҳарактланаётган автобусларнинг барчаси электрон карталар орқали тўловларни амалга ошириш имконини берувчи мобил валидаторлар билан тўлиқ таъминланди.

Шундай қилиб, Гулистон шаҳри жамоат транспортида йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилган республикадаги иккинчи шаҳар бўлди. Айни дамда йўловчилар Гулистон шаҳри жамоат транспортидан фойдаланганда тўловларни ягона транспорт карталари орқали амалга ошириш имкониятига эга.

Шаҳарнинг иккита ҳудуди Гулистон деҳқон бозори, Буюк келажак массивида ягона транспорт карталарини сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш нуқталари ташкил этилган.

Ягона транспорт карталари бугунги кунда аҳолига 5 000 (беш минг) сўмдан сотилмоқда. Ушбу карта балансида 5000 (беш минг) сўм миқдоридаги маблағлар мавжуд. Ҳозирга қадар аҳолига 700 (етти юз) дан ортиқ ягона транспорт карталари сотилган.