Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Finnair Скандинавия мамлакатларидан Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўймоқчи

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.10.2022 3130 Yangiliklar

 

Бугун ушбу масала Транспорт вазирлиги, Ўзбекистоннинг Латвия Республикасидаги Элчихонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги масъуллари, "Uzbekistan Airports" АЖ ҳамда Финляндиянинг “Finnair” авиакомпанияси вакиллари иштрокида видеоконференц алоқа шаклида ўтказилган учрашувда муҳокама этилди.

 

Учрашувда “Finnair” авиакомпаниясининг давлат органлари билан алоқалар департаменти директори Т.Коскинен Скандинавия мамлакатларидан Ўзбекистонга келиш истагида бўлган сайёҳлар учун тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама этиб, ушбу йўналишда авиакомпания режалари билан ўртоқлашди.

 

Авиакомпания йўловчи ташувларини “Uzbekistan airways” АЖ билан "Код-шер" тижорий келишувлари асосида амалга ошириш, шунингдек, юк ташувлари йўналишида ҳам рейсларни амалга оширишга қизиқиш билдираётганлигини маълум қилди.

 

Мулоқот давомида Транспорт вазирлиги Ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти раҳбари У.Бекташев мамлакатимизга хорижий авиакомпанияларни жалб этиш орқали парвозлар географиясини кенгайтириш натижасида сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди. Шунингдек, Транспорт вазирилиги хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга янги рейсларни йўлга қўйиш борасидаги таклифларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

 

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олдилар.