Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Эрон билан транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.02.2022 3612 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Теҳронда Эрон Ислом Республикасининг Йўл ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари Ш.Афандизода билан учрашди.
 
Учрашув чоғида томонлар транспорт ва транзит соҳаларида ўзаро фойдали ҳамкорликни янада ривожлантириш, юк ташувлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда янги мультимодал транспорт йўлакларини очиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.
 
Музокаралар давомида Эрон томони Ўзбекистон билан темир йўл ва денгиз портлари орқали юк ташишни рағбатлантириш ҳамда мамлакатнинг шимолий ва жанубий портларида юкларни шакллантириш, сақлаш ва ташиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрлигини маълум қилди.
 
Учрашув якунида томонлар ҳар икки мамлакатнинг транспорт ва транзит салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида изчил қўшма ишларни давом эттириш юзасидан қатор келишувларга эришилди.