Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Экспортёр корхоналар вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.08.2022 2742 Yangiliklar

 

“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ Наманган вилояти бўлими, Наманган вилояти Транспорт бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси билан ҳамкорликда экспортёр корхоналар вакиллари ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

 

Тадбирда темир йўл транспортида юк ташувларини амалга оширишда тадбиркорлар учун яратилган шароит ва имкониятлар тўғрисида мутахассислар томонидан батафсил маълумот берилди.

 

Хусусан, “Ягона дарча” тамойили асосида юк эгаларига юк ташиш хизматларини электрон тарзда тақдим этишга қаратилган автоматлаштирилган ахборот тизимининг ишга туширилганлиги, ушбу тизим афзалликлари ҳамда ундан фойдаланиш тартиби тушунтирилди.

 

Шунингдек, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида темир йўл орқали юкларни ташишда мослашувчан тариф сиёсати олиб борилаётганлиги ҳамда ўрнатилган тариф имтиёзлари юзасидан маълумот берилди.

 

Тадбир давомида тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар ва уларнинг мурожаатлари эчимини таъминлаш юзасидан мутасадиларга кўрсатма берилди.