Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Чартер рейслар орқали сўнгги уч кунда Россиядан 800 дан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.05.2020 8597 Yangiliklar

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатмасига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун 25 майдан 7 июнгача 17 та чартер рейсни амалга ошириш белгиланганди.

 

Бугунгача ушбу рейсларнинг учтаси амалга оширилди. Ушбу рейсларда Россия шаҳарлари – Екатеринбург, Москва ва Санкт-Петербургдаги 830 нафар Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди.

 

25 май куни амалга оширилган Тошкент – Екатеринбург – Тошкент рейсида 278 нафар, 26 май куни Тошкент – Москва – Тошкент рейсида 275 нафар ва 27 май куни Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент рейсида 277 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилган.

 

Хориждан қайтган барча фуқаролар аэропортдан карантин марказларига юборилган.

 

Бугун, 28 май куни Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент ҳамда Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида чартер рейслари амалга оширилади.