Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Қўнғирот – Наманган – Андижон – Қўнғирот” йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.02.2022 4130 Yangiliklar

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2022 йил 5 февралдан бошлаб, “Қўнғирот – Андижон – Қўнғирот” йўналишида ҳаракатланаётган 654/653 - сонли йўловчи поездлари "Қўнғирот – Наманган – Андижон – Қўнғирот” йўналишида қатновни амалга оширишни бошлайди.

Ушбу поездлар ҳаракат давомида “Хўжайли”, "Нукус" темир йўл станцияларида ҳам тўхтаб ўтади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.