O' Z B E K I S T O N   R E S P U B L I K A S I
T R A N S P O R T   V A Z I R L I G I

22 март кунидан пойтахтда жамоат транспорти қатнови вақтинча тўхтатилади

22 Mar

22 март кунидан пойтахтда жамоат транспорти қатнови вақтинча тўхтатилади

Бугун 21 март куни бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси”нинг йиғилишида 22 мартдан пойтахтимиздаги жамоат транспорти ҳаракати вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди.

Мазкур йиғилишнинг 8-сонли баёнида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

- 2020 йил 22 мартдан эътиборан мулкчилик шаклидан қатъий назар ташувчилар томонидан хизмат кўрсатилувчи йўналишлар бўйича Тошкент шаҳри ҳудудида барча жамоат транспорти (автобус, метро ва йўналишли такси) ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади;

- Йўловчилар гавжум йиғиладиган масканлар, метро бекатларида Тошкент шаҳрида барча жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида маълумотлар берилади;

- Шаҳримиздаги шифохоналарнинг тиббий жамоасини ишга ва уйга ташиш учун, уларнинг ходимлари сонига кўра, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг буюртмалари асосида керакли миқдорда махсус дезинфекция қилинган алоҳида автобуслар ажратилади;

- Жамоат транспорти ўрнига вақтинча Тошкент шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади.

Ҳар куни йўналишга чиққан ҳар бир таксига СЭОМ томонидан дезинфекция қилинганлиги ҳақида маълумотнома бериб борилади.

Мутасаддиларга Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган вақтда йўналишсиз таксиларда ташиш билан шуғулланувчилар томонидан йўл ҳақларини сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш топширилди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа мақолалар

16 May

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди

12 May

Тошкент шаҳрида ҳайит намози муносабати билан айрим кўчалар вақтинча беркитилади

Тошкент шаҳрида ҳайит намози муносабати билан айрим кўчалар вақтинча беркитилади

Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Аъзо бўлиш