Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон парвозлар хавфсизлиги назоратини таъминлаш бўйича ИКАО аудитидан муваффақиятли ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.05.2023 2015 Yangiliklar

Ўзбекистон ИКАО аудитидан муваффақиятли ўтди. Халқаро ташкилот экспертлари томонидан Ўзбекистонда парвозлар хавфсизлиги тизимининг ишлашини баҳолаш бўйича комплекс аудит текшируви ўтказилиб, ижобий хулоса берилди.

 

Режали аудит доирасида жорий йилнинг 17-29-май кунлари ИКАО аудиторлар гуруҳи парвозлар хавфсизлиги ҳолати бўйича режали текширув ўтказди, шунингдек, Транспорт вазирлиги, “Ўзавиация” агентлиги, Ўзгидромет, “Ўзаэронавигация” маркази ДУК, «Uzbekistan Airways» АЖ, «Panorama Airways» МЧЖ, «И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти» МЧЖ ҳамда «Uzbekistan Airways» АЖнинг «Ўқув машқ маркази»ларида ИКАО стандартлари талабларининг бажарилиши устидан текширув ўтказди.

 

Аудит натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигига таъсир этувчи номувофиқликлар (SSC) аниқланмади.

 

Ўзбекистонда ИКАО стандартларини жорий этиш умумий самарадорлигининг дастлабки кўрсаткичи 64 % ташкил этди, бу тўлиқ аудитдан ўтган бошқа давлатлар билан солиштирилганда яхши кўрсаткич деб эътироф этилади.

 

Мазкур аудит фуқаро авиацияси соҳасида парвозлар хавфсизлиги тизимини ташкил этишни баҳолашнинг энг муҳим объектив воситаларидан бири хисобланади.

 

Якуний аудит ҳисоботи 2023 йилнинг 15 ноябргача тақдим этилади ва ИКАОнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.