Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Метрополитен

 

Тошкент метрополитени — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги унитар корхона. Метрополитен аввал “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси таркибида бўлган. Корхона Тошкент шаҳридаги жамоат транспортларидан бири ҳисобланган метро тизимини бошқаради.
2023 йил май ойи ҳолатига кўра Тошкент метрополитенининг умумий узунлиги 67,55км, йўналишлар сони 4 та ва бекатлари сони 48 тани ташкил этган.

Метрода ҳафтанинг душанба-жума кунларида бир кунда 570 000-620 000 ва шанба-якшанба кунларида эса 350 000-400 000 нафар йўловчи ташилади. Тошкент метросида 5376 нафар ишчи-ходим йўловчиларга хизмат кўрсатади.