Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ахборот олиш учун сўровларни кўриб чиқиш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 май,  ЎРҚ-369-сонли «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунига асосан:

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров (бундан буён матнда сўров деб юритилади) ахборотдан фойдаланувчининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳақида ушбу органларга ва (ёки) уларнинг мансабдор шахсларига йўлланадиган оғзаки ёки ёзма шаклдаги (шу жумладан электрон ҳужжат шаклидаги) талабидир.

Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Оммавий ахборот воситасининг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервюьсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан беш кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Электрон ахборот-сўров юбориш учун info@mintrans.uz манзилга сўров юбориш лозим.

Вазирлик томонидан сўровни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови ёзма,  оғзаки ва электрон кўринишда қабул қилинади.

Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан кўпи билан беш кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Оммавий ахборот воситасининг Вазирлик фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир,  шунингдек мансабдор шахсларнинг интервюьсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан етти кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Расмий нашрларда,  оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган (чоп этилган) ёхуд расмий веб-сайтда жойлаштирилган ахборот сўралганда Транспорт вазирлиги сўровга бериладиган жавобда сўралаётган ахборот эълон қилинган (чоп этилган) расмий нашрнинг,  оммавий ахборот воситасининг номи,  чиқарилиш санаси ҳамда рақамини ва (ёки) сўралаётган ахборот жойлаштирилган расмий веб-сайт электрон манзилини кўрсатган ҳолда ҳавола бериши мумкин.

Агар Вазирлик томонидан қабул қилиб олинган сўров бўйича давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари ваколатлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлмаса,  ахборотдан фойдаланувчига сўров рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан беш иш куни ичида тегишли жавоб юборилади.  Сўров рад этилган тақдирда ахборотдан фойдаланувчига асослантирилган жавоб юборилади.

Маълумот учун:  +998 (71) 202-05-00 (080)