Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Фуқароларимизни Ватанга қайтариш мақсадида Ростов вилоятига навбатдаги поезд жўнаб кетди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.08.2020 9508 Yangiliklar

 

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ Россия Федерациясининг Ростов вилоятидан юртдошларимизни олиб келиш мақсадида темир йўл рейси ташкил этилмоқда.

Россия ва Қозогистон томони билан келишувга биноан,  Ўзбекистон фуқароларини йўловчи поездлари орқали олиб келиш мақсадида Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент йўналиши бўйича навбатдаги махсус темир йўл рейси ташкил этилмоқда.

Ушбу йўналиш бўйича темир йўл қатновини амалга оширувчи поезд 19 август куни Тошкентдан жўнаб кетди. Гниловская – Тошкент йўналишида ушбу поезд орқали 918 нафар ҳамюртимиз 26 август куни  Ўзбекистонга олиб келинади.

Мазкур йўловчи поезди йўл давомида фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат этилмайди.

Поезд Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келинади.

Ушбу рейсда олиб келинган йўловчилар Наманган вилоятининг карантин зоналарига юборилади. Айнан шу жиҳатни инобатга олган ҳолда йўловчиларнинг қариндош ва яқинлари уларни кутиб олиш мақсадида вокзалга ташриф буюрмасликларини сўраб қоламиз.  

Эслатиб ўтамиз, кўрилаётган карантин чоралари сабабли, МДҲнинг қатор давлатларида мамлакатга кириш-чиқишга чекловлар Ўзбекистонда ҳам жорий этилган ва улар Ўзбекистон Республикаси махсус комиссиясининг тегишли қарори билан бекор қилинмагунича амалдаги кучга эга.