Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Чегирмалар тўғрисида!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.10.2020 4678 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кексаларни қўллаб-қувватлашнинг давлат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан жорий йилнинг ноябрь ойи «Кексалар учун туризм ойлиги» деб эълон қилинди.

Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ томонидан 2020 йил 1 ноябрдан 30 ноябргача 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар учун тариф нархидан 10% миқдорида чегирмалар белгиланмоқда. Чегирмалар фақат маҳаллий йўналишдаги барча тоифадаги вагонлар ("Афросиёб" тезюрар электропоездидан ташқари) учун белгиланган.

ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.