Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Хориждаги талабаларни Ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.07.2020 6127 Yangiliklar

 

Коронавирус пандемияси туфайли хоржий давлатлар ўртасида транспорт қатновларига нисбатан қўйилган чеклов чоралари сабаб чет давлатлар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабаларни Ватанга олиб келиш ва ўз оилалари бағрига омон-эсон етказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу кунга қадар Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Минск,  Истанбул каби шаҳарлардан талабаларимиз олиб келинди.

Республика махсус комиссияси топшириғига биноан август ойининг биринчи ўн кунлигида Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Қозон, Ростов-Дон, Киев, Қоҳира шаҳарларидан махсус чартер рейслари орқали Ўзбекистонлик талабаларни олиб келиш ишларини ташкил этиш масаласида хоржий давлатлар авиация маъмуриятлари билан ишлар олиб борилмоқда.