Кўп бериладиган саволларга жавоблар

1. Aвтобус стансиясида автобусимни қандай топсам бўлади?

- Чиптангизда перрон рақами ва автобус давлат рақами кўрсатилади. Aвтовокзалдаги перронларнинг ҳар бирида белги бор, унга кўра керакли автобусингизни осонгина топишингиз мумкин.

 

2. Бепул чипта олиш учун болалар неча ёшда бўлиши керак?

- Бепул чипта 5 ёшгача бўлган болалар учун тақдим етилади. Сизда боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва ота-онанинг болани олиб чиқиб кетиш учун розилигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак.

 

3. Aвиачиптани сотиб олмай туриб, қанча муддатга уни брон қилишим мумкин?

- Бу сиз танлаган тарифга, шунингдек, қанча муддат аввал чипта брон қилинаётганига боғлиқ. Брон амал қилинишининг аниқ вақти ва унинг давомийлиги ҳақидаги маълумотни чипта сотиш кассаларидан олишингиз мумкин.

 

4. Мен чиптамни йўқотдим, уни қайтариб олсам бўладими?

- Ҳа, ва жуда осон. Сиз Узавтотранс кассаларига мурожаат қилишингиз, исм-шарифингизни ва рейсингизни ёки чиптанинг рақамини кўрсатишингиз керак ва у олдингизда тиклаб берилади.

 

5. Мени автобусга чиқаришмади, чипта пулини қайтариб олишим мумкинми?

- Ҳа, йўқотилган чиптани тиклашда бўлгани каби, Узавтотранс кассаларига мурожаат қилишингиз керак, у йерда пул қайтариб берилади. Aгар автобусга чиқмаганингизда айбингиз бўлмаса, чипта нархи сизга ҳеч қандай жарима солмасдан қайтариб берилади.

 

6. Aвтобусда йўловчиларга тегишли уй ҳайвонларини ташиш мумкинми?

- Бу мумкин. Aсосий шарт - ҳайвонни багажда ташиш. Уй ҳайвонингиз саёҳат давомида бошқа йўловчиларга ва ҳайдовчига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилинг.

 

7. Менинг юкларим йўқолди, кимдан ёрдам сўраш керак?

- Aгар юкингизни топа олмасангиз, аниқ маълумот учун УзAвтоТранс диспетчерлик хизматига мурожаат қилишингиз ёки қўнғироқларни қабул қилиш марказига қўнғироқ қилишингиз керак.

 

8. Халқаро авиақатнов чиптасини қандай сотиб олиш мумкин?

- Халқаро рейс чиптасини сотиб олиш учун автовокзал кассасига мурожаат қилишингиз керак. Паспортингизни олиб келишни унутманг.

 

9. Мен учадиган рейс кечиктирилаётгани ёки кечиктирилмаётганини қандай билишим мумкин ?

- Сиз авиакомпания сайтидаги «Онлайн табло» бўлимига мурожаат қилган ҳолда рейсингизнинг терминалини аниқлаб олишингиз мумкин. Шунингдек, аеропортга келиб, зарурий маълумотларни учиш залидаги таблодан ҳам билишингиз мумкин.

 

10. Қандай турдаги самолётда учамиз?

- Жадвалда кўрсатилган ва чипта сотиб олаётганигизда сизга, балки, малум қилинган самолёт тури техник ёки амалий сабабларга кўра ўзгартирилиши мумкин. Рейсингиз учун айнан қандай ҳаво кемаси тайёрланаётганини билиш учун рейсингизга йўловчилар ва юкларни рўйхатга олаётган авиакомпания ходимига мурожаат қилишингиз зарур бўлади.

 

11. Паспортимнинг амал қилиш муддати тез орада тугаётган бўлса, мен саёҳат қилишим мумкинми?

- Кўпгина мамлакатларда паспорт амал қилиш муддатига махсус талаблар мавжуд. Кўпинча паспортингиз амал қилиш муддати саёҳатингиз давомийлиги муддатидан анча узун бўлади. Бу талаблар сиз фуқароси бўлган мамлакат ва бошқа омилларга кўра фарқ қилиши мумкин. Илтимос, саёҳатингиз давомида борадиган барча мамлакатлар учун паспорт ва виза талаблари билан танишиб чиқинг ва паспортингиз амал қилиш муддати бутун саёҳатингиз учун яроқлилигига ишонч ҳосил қилинг.

 

12. Қўлда олиб юриладиган юк бепул юк меъёрига кирадими?

- Бепул ташиладиган юк меъёрига қуйидагилар киритилмайди:

- аёллар сумкаси, еркаклар портфели ёки қоғоз солинадиган папка;

- фотоаппарат, видеокамера;

- парвоз вақтида ўқиладиган босма нашрлар;

- оғирлиги 2 кг дан ошмайдиган ихчам компютер;

- чақалоқ учун озиқ-овқат ва болалар учун йўл бешиги;

- соябон ёки хасса;

- палто, плаш ёки бошқа устки кийим;

- қалин жун рўмол;

- қўлтиқтаёқ (агар у парвоз давомида йўловчига керак бўлса);

- оғирлиги 5 кг дан ва ўлчами ени, бўйи, баландлигини жамлаганда 115 см дан ошмаган,

Duty Free дўконидан сотиб олинган битта сумкадаги харидлар.

 

13. Сафар учун виза зарур еканлигини қандай билиш мумкин?

- Баъзи мамлакатлар саёҳатгача олиниши керак бўлган кириш ёки транзит визаларини талаб қилади. Сиз боришни режалаштирган ёки транзит парвозларингизда борадиган ёки маълум муддат давомида қоладиган мамлакатингиз елчихонасининг виза/консуллик бўлими билан боғланишингизни тавсия қиламиз. Кўплаб мамлакатлар ўзларининг расмий веб-сайтларида виза тартиби/виза олиш ҳақидаги маълумотларни жойлайдилар, шунингдек, зарурий маълумотни авиачипта брон қилишда агентингиздан ҳам билиб олишингиз мумкин. Зарурий виза ва белгиларнинг борлиги борасидаги масъулият тўлиқ йўловчиларда бўлади.