Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Муҳим хабар!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.08.2021 4571 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ўртасида телефон орқали ўтказилган мулоқот чоғида Германия, Афғонистон ва ЕИ давлатлари фуқароларини Тошкент аэропорти орқали транзит эвакуация қилиш ишларини давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.
 
Белгиланган фуқароларни эвакуация қилиш тадбирларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон томонидан алоҳида терминал ажратилди. Шу муносабат билан маҳаллий ва халқаро рейсларнинг учиб кетиш ва учиб келиш жойи ҳамда парвозлар жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
 
Қўшимча маълумотлар “Uzbekistan airways” АЖ ва «Uzbekistan airports” АЖ томонидан эълон қилинади.